Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

дарёсига ташлаб юбориб, улкан фикрий бойликни йўқ қилишлари дард устига чипқон бўлди. Мана шу фикрий заифлик ижтиҳодни тўхтатиб қўйди. Янги пайдо бўлган масалалар баҳси фатволар чиқариш, нусусларни таъвил қилиш билан чекланиб қолди. Натижада Исломий Давлатда фикрий савия тушиб кетди ва сиёсий савиянинг ҳам таназзулига олиб борди. Кейин Усмонийлар Давлатда бошқарувни қўлга олишди ва ҳарбий куч ва фатҳлар билан машғул бўлишди. Истамбул ва Болқонни фатҳ қилишди. Европага кириб боришди, бу нарса уларни оламдаги биринчи давлат қилиб қўйди. Лекин фикрий савия кўтарилмади. Бу ҳарбий қудрат фикрий асосга эга бўлмаган бир сакрашдан бошқа нарса бўлмади. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан унинг қудрати Исломий ўлкалардан секин-аста чиқиб кета бошлади ва охири интиҳосига етди. Лекин нима бўлганда ҳам у Исломий даъватни кўтариб чиққан, Исломни ёйган эди. Фатҳ қилинган мамлакатларнинг миллионлаб аҳолиси Исломга кирди. Улар ҳозирги кунда ҳам мусулмондирлар.


Исломни тушунишдаги кўп жиҳатлилик ҳамда халифа иқтисод ва бошқа соҳаларда муайян аҳкомларни табанний қилган бўлса-да, бошқарув низомида муайян аҳкомларни табанний қилмаганлиги, бу ҳол баъзи ҳокимлар-халифалар ва волийларга бошқарувни Давлатнинг қудрати ва бирлигига таъсир кўрсатадиган йўналишга буриб юборишларига йўл очиб берди. Волийларга умумий волийлик қилиш ҳуқуқи билан бирга уларга халифадан ноиб сифатида кенг салоҳиятлар ҳам берилиши мустақил ҳукмронлик қилиш ҳиссиётлари уйғонишига сабаб бўлди. Натижада, улар ўз вилоятларида гўё мустақил давлат бўлиб олишди ва халифага байъат бериш, минбарларда унинг учун дуолар қилиш, унинг номи билан пуллар зарб этиш ва шу каби шаклий ишлар билан кифояланишди. Бошқарув иши эса ўз қўлларида қолаверди. Бу ҳол вилоятларни мустақил Давлатга ўхшатиб қўйди. Ҳамадонийлар, Салжуқийлар ва бошқалар бунга ёрқин мисолдир. Бироқ, умумий волийлик эътибори билан «умумий волийлик» давлатнинг бирлигига таъсир этмади. Амр ибн Оснинг Мисрдаги волийлиги ва Муовия ибн Абу Суфённинг Шомдаги волийлиги умумий волийлик эди. Шундай бўлса-да волий халифадан бирор нарсада алоҳида бўлмаган. Халифалар қудратли бўлгани учун давлатнинг бирлиги сақланиб турган. Лекин халифалар заифлашгач, вилоят давлатга тобе ва унинг бир қисми бўлишига қарамасдан, унда мустақиллик белгилари кўрина бошлади. Бу ишларга қарамасдан давлат яхлит бўлиб қолаверди, яъни волийни тайинлайдиган ва ишдан оладиган фақат халифа эди. Волийниннг қудрати қанчалар юксалмасин, халифани эътироф этмасликка журъат қилолмас эди. Исломий Давлат ҳеч қачон, ҳатто волийларнинг мустақиллиги энг кучли бўлган даврларда ҳам вилоятлар иттифоқи бўлган эмас. Балки Исломий Давлат яхлит бўлган ва унинг халифаси

 

99-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203